23:53 / 23.07.2020
2 456

«Бу янги пневмония эмас» - Ўзбекистонга Қозоғистондан янги вирус кириб келгани ҳақидаги гаплар рад этилди

«Бу янги пневмония эмас» - Ўзбекистонга Қозоғистондан янги вирус кириб келгани ҳақидаги гаплар рад этилди
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда сўнгги пайтларда вафот этаётган аксарият беморлар ўлимига Қозоғистон ҳудудидан кириб келаётган хавфли пневмония сабаблиги борасидаги саволга жавоб берди.

«Бу каби маълумотларни тақдим этаётганлар ва тарқатаётганлар учун айтмоқчиман, бу ҳеч қандай янги пневмония эмас.
Одамларга бир нарсани етказишни жуда хоҳлардим. Қачонки бирор-бир касаллик бўйича эпидемик вазият мураккаб бўлиб, қайсидир касаллик қўзғатувчиси бирор ҳудудда гегемонлик қилиб турар экан, бошқа касаллик қўзғатувчилари бу маконга киролмайди.

Одамларда бўлиши мумкин бир-бирига хиёнат қилиш, лекин микроорганизмларда бу каби хиёнат бўлмайди. Шунинг учун бу гапларнинг бирортаси тўғри эмас
», – деди у.

Отабековга кўра, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун яқин орада Қозоғистонга келиши кўзда кутилмоқда.

«Эҳтимол коронавирусга чалинган беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо Қозоғистонда пневмония чақирувчи янги ўткир вирус аниқланганлиги илмий лабораториялар тадқиқотлари асосида тасдиқланмаган», деди бош давлат санитария инспектори.

Kun.uz мухбири брифингдан сўнг мазкур масалада Нурмат Отабеков билан боғланди. У ҳақиқатан ҳам, қайсидир касаллик қўзғатувчиси бирор ҳудудда гегемонлик қилаётган пайтда бошқа касаллик қўзғатувчилари бу маконга кирмаслигини таъкидлади.

«Вирус ва бактериялар орасида ҳам антагонизм ҳодисаси бор (Антагонизм [лот. antagonisma – баҳс, кураш] –бир-бирига қарама-қарши кучлар, ғояларнинг кескин курашини ифодалайдиган зиддият. Антагонизм тушунчаси биология, тиббиёт, математика, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланади. Масалан, микроблар ва дорилар антагонизми, ҳаракат ва қарши ҳаракат, мусбат ва манфий электр заряди ва бошқалар антагонизм табиат ва жамият ҳодисаларида ўзига хос шакл ва мазмунга эга – таҳр).

Вирус ва бактериялар ўзининг жойини иккинчисига бермайди. Бу микроорганизмлардаги қонуният ва уни ўзгартириб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам касалликларда мавсумийлик тушунчаси бор. Масалан, ёздаги касаллик қишда, қишдагиси эса ёзда бошқасига ўз ўрнини бўшатади. Шундан кейин эпидемик маконни эгаси бўлади
», дейди Нурмат Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бу янги пневмония эмас» - Ўзбекистонга Қозоғистондан янги вирус кириб келгани ҳақидаги гаплар рад этилди