00:10 / 27.07.2020
2 315

Коронавирус: Бугун кунлик ўсиш ҳолатлари сони 579 тани ташкил қилди

Коронавирус: Бугун кунлик ўсиш ҳолатлари сони 579 тани ташкил қилди
Шу йилнинг 26 июль куни мамлакатимизда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятларида жами 274 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 20 531 нафар бемордан 11 105 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 310 нафар бемордан 152 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 729 нафар, стационар карантинда эса 26 317 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус: Бугун кунлик ўсиш ҳолатлари сони 579 тани ташкил қилди