date
views 2 521

ДХА махсус стикер масаласида қўшимча маълумот берди

ДХА махсус стикер масаласида қўшимча маълумот берди
ДХА матбуот хизмати раҳбари Севара Зокированинг маълум қилишича, республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги 33-сон баёнида стикер бериш қайтадан бошланиши белгиланмаган, аввал берилган стикерлар амалдалиги кўрсатиб ўтилган.

«Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари (фирма автомобили) киритилган. Шу сабабли, фаолият турингизни тасдиқлаш учун корхонанинг таъсис ҳужжатларини олиб юриш тавсия этилади», - дейди у.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил июндаги 33-сон мажлис баёнига асосан, ўрнатилган карантин даврида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

«Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорида автотранспортда ҳаракатланиши учун берилган стикер-рухсатномаларни автотранспорт воситаси алмашганда (сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда ва ҳоказо) Давлат хизматлари марказлари томонидан қайта расмийлаштирилиши назарда тутилмаган», - дея қўшимча қилди Зокирова.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХА махсус стикер масаласида қўшимча маълумот берди