21:57 / 27.07.2020
2 364

Коронавирусга чалинганда ўлим хавфини оширадиган касалликлар маълум қилинди

Коронавирусга чалинганда ўлим хавфини оширадиган касалликлар маълум қилинди
Фото: Reuters
Ҳар қандай суркункали касаллик коронавирусга чалинганда ўлим хавфини кучайтиради, демоқда Новосибирск вилоятининг бош клиник фармакологи Владислав Митрохин.

Унинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси нафақат қанд касали бор одамларда, балки бошқа сурункали хасталикларга чалинган беморларда ҳам оғирроқ кечади. Шу билан бирга, ушбу касалликлар COVID-19 билан боғлиқ ўлим хавфини ҳам оширади.

«Одатда сурункали юрак қон-томир касалликлари, ўпка касалликлари бор, шунингдек, ошқозон ярасини даволаш учун дори ичиб юрадиган инсонлар ҳам хавф гуруҳига мансубдир», деб айтган фармаколог.

Аввалроқ, АҚШнинг Профилактика ва назорат марказлари қанд касаллигининг коронавирус билан боғлиқ ўлимнинг юзага келишига таъсири ўрганилган тадқиқот натижаларини эълон қилган эди. Мутахассислар мазкур касаллик ўлим эҳтимолини 12 бараварга ошириши мумкин деган хулосага келишган. Бундан ташқари, диабет COVID-19 асоратларининг оғир кечиши бўйича юрак қон-томир касалликларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)