18:05 / 30.07.2020
2 327

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 23 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 23 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 206 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. Бугун ҳозирча 493та янги ҳолат қайд этилди ва 495 бемор тузалди.
«2020 йил 30 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078 (+206) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги ҳолатлар:
Карантин:
Тошкент шаҳридаги карантин марказида 58 ҳолат (барчаси хориждан келганлар орасида);

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
Тошкент шаҳрида 130 ҳолат;
Тошкент вилоятида 123 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 43 ҳолат;
Бухоро вилоятида 40 ҳолат;
Андижон вилоятида 23 ҳолат;
Сирдарё вилоятида 20 ҳолат;
Сурхондарё вилоятида 15 ҳолат;
Навоий вилоятида 11 ҳолат;
Наманган вилоятида 11 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 10 ҳолат;
Қорақалпоғистон 9 ҳолат.

Тузалганлар (+495)
Шунингдек, бугун ҳозирча 6 ҳудудда жами 495 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 13 432 нафарга етди.
Тошкент шаҳрида 276 нафар;
Тошкент вилоятида 152 нафар;
Андижон вилоятида 33 нафар;
Сирдарё вилоятида 22 нафар;
Қорақалпоғистонда 6 нафар;
Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар.

Бугун ҳозирча Бухорода 1, Тошкентда 2 бемор коронавирусдан вафот этди ва жами ўлимлар сони 134тага етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 23 мингдан ошди