19:55 / 03.08.2020
1 979

Кредит қарздорлиги ундирилди

Кредит қарздорлиги ундирилди
Мамлакатимизда тадбиркорлик мухитини яратишга кенг имкониятлар яратилган бўлиб, банклар томонидан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар тақдим этиб келинмоқда. Мазкур олинган кредит пулларини ўз вақтида қайтариб бориш банклар самарадорлигини янада мустаҳкамлайди.

Бироқ, берилган имкониятдан оқилона фойдаланмай ўз вақтида кредит пуллари сўндирмаслик холатлари ҳам учраб турибди.
Мисол учун, МИБ Шеробод туман бўлми иш юритувида ФИБ Шеробод туманлараро судининг 20.12.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар “Шеробод Голд Фреш” МЧЖ ва “Хасан Хусан Ривожлантириш” ХКларидан ундрувчи АТ Ҳалқ банкининг Шеробод туман бўлими фойдасига жами 1 млрд 125 млн 442 минг 897 сўм кредит қарздорлгини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.01.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Шеробод Голд Фреш” МЧЖга тегишли бўлган Шеробод тумани “Олтинвоҳа”МФЙда жойлашган Меҳмонхона, ошхона, ва савдо маиший хизмат кўрсатиш биноси, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Орландо” русумли автомашина ҳамда Қизириқ тумани “Оқжар” МФЙда жойлашган “Қурилиш моллари дўкони”лари қарздорликни қоплаш мақсадида “Е-IJRO ” онлайн савдо майдончасига сотувга чиқарилган.

Аукцион савдоларида “Орландо” русумли автомашина 135 млн 900 минг сўмга ҳамда Қизириқ тумани “Оқжар” МФЙда жойлашган “Қурилиш моллари дўкони” 120 млн сўмга сотилиб сотувдан тушган пул маблағлари ундрувчи АТ Ҳалқ банкининг Шеробод туман бўлимининг тегишли ҳисоб рақамларига ўткизиб берилган.

Шунингдек, қарздор “Шеробод Голд Фреш” МЧЖга тегишли бўлган Шеробод тумани “Олтинвоҳа”МФЙда жойлашган Меҳмонхона, ошхона, ва савдо маиший хизмат кўрсатиш биноси сотилмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш” тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддасига асосан баҳоланган нархидан 10 фоиз арзонлаштирилиб ундрувчи АТ “Халқ банки”нинг Шеробод туман бўлими балансига ўтказиб берилиб ижро иши юритиш Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит қарздорлиги ундирилди