
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин чекловлари қандай шарт-шароитда бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
«Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак», – деди у «Ўзбекистон 24»га берган интервьюсида.
Азиз Абдуҳакимов фуқаролар тиббиёт ниқобларини пастга тушириб олмай тўғри тақишлари, антисептиклардан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари муҳимлигини таъкидлади.
«Мана шу 15 кун ичида барча талабларга қатъий риоя эта олсак, у ҳолда мазкур муддат тугагач, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги чекловларни олиб ташлашимиз мумкин бўлади», – деди ҳукумат вакили. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар