14:10 / 05.08.2020
4 842

Коронавирусдан даволанган беморда кейинчалик қандай касаллик ривожланиши ошкор қилинди

Коронавирусдан даволанган беморда кейинчалик қандай касаллик ривожланиши ошкор қилинди
Тадқиқотга кўра, коронавирус учун стационар даволанишдан қайтган беморларнинг ярмидан кўпи бир ойдан сўнг стресс, безовталик, уйқусизлик ва депрессияни бошдан кечирган. Бу ҳақда "Дори-дармон" компанияси расмий каналида манбаларга асосланган ҳолда хабар жойланди.

Клиник тадқиқотлар ва 402 нафар беморнинг сўровномалари асосида олинган натижалар кўра, касалланишдан кейинги асаб бузилиши 28%, руҳий тушкунлик - 31% ва безовталик - 42% ҳолларда мавжудлгини кўрсатди. Бундан ташқари, беморларнинг 40 фоизи уйқусизликдан ва 20 фоизи руҳият бузилишидан азият чеккан.

Олимларнинг фикрига кўра,Covid-19 нинг психологияга таъсири вируснинг ўзи ёки ижтимоий изоляция, янги касалликнинг номаълум хавфли жиҳатлари, маълум бир даво усулининг йўқлиги, бошқаларга юқтиришдан қўрқиш каби фикрларнинг иммунитетга таъсир қилиши натижасида келиб чиқиши мумкин.

Топилмалар Коронавируснинг психологик таъсири ҳақида ташвишларни кучайтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан даволанган беморда кейинчалик қандай касаллик ривожланиши ошкор қилинди