date
views 4 527

Лола Каримова Голливуддаги учта уйини сотувга қўйди

Лола Каримова Голливуддаги учта уйини сотувга қўйди
Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев олти йил олдин Голливудда харид қилинган учта уйини сотувга қўйишди.
Уйлар Лос-Анжелесдаги Голливуд тепалигида жойлашган. 2014 йил ёзида уйларнинг умумий қиймати деярли 16,1 миллион доллар бўлган.

Қайд этилишича, Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи бу уйларда яшашмаган. Уйлар ижарага қўйилган бўлган.

Энг юқори баҳоланган уч қаватли вилла аввал НФЛ собиқ юлдузи Регги Буш ва унинг машуқаси Ким Кардашианга тегишли бўлган. Улар бу уйда 2007-2014 йилларда яшашган. Вилла тахминан 6,5 миллион долларга баҳоланмоқда.

Каримова-Тиллаеванинг Марокаш услубидаги иккинчи вилласи 6,4 миллион долларга сотувга қўйилган.
Учинчи уй эса 6 миллион долларга баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова Голливуддаги учта уйини сотувга қўйди