11:43 / 06.08.2020
1 839

Светофорлар ишлаш вақтини узайтириш таклиф қилинди

Светофорлар ишлаш вақтини узайтириш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида светофорлар ишлаш вақтини узайтириш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Республикада автомобиллар сони кун сайин кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент шаҳрида светофорлар ишлаш вақтини узайтириш таклиф этилган.

“Шаҳарнинг айрим қисмларида светофорлар соат 23:00дан кейин ишлашдан тўхтайди, тўғрироғи, фақат сариқ чироқ ёниб туради. Лекин асосий масала шундаки, ҳозирги кунда аҳолининг автомобилда ҳаракатланиш вақти ҳам сезиларли равишда узайган, ҳатто, карантин вақтида ҳам соат 00:00 ва 01:00да шаҳримизнинг кўплаб қисмларида автомобилларнинг ҳаракати етарлича кўп”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун светофорларнинг ишлаш вақтини 2 соатга узайтиришни таклиф этилган. Яъни, светофорлар 23:00дан эмас, 01:00дан ишлашни тўхташи кераклиги айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Светофорлар ишлаш вақтини узайтириш таклиф қилинди