12:54 / 07.08.2020
2 457

Қарздорнинг Lacetti автомашинаси 5 200 АҚШ долларлик қарзини қоплаш учун сотилди

Қарздорнинг Lacetti автомашинаси 5 200 АҚШ долларлик қарзини қоплаш учун сотилди
Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 27.09.2017 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор Т.Махмудовдан ундирувчи фуқаро З.Хушматов фойдасига 5 200 АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздорлик ундируви бўйича ижро ҳужжати юзасидан бўлим томонидан қарор қабул қилиниб, қарздор огоҳлантирилган.
Қонун талаблари асосида давлат ижрочиси томонидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Афсуски, берилган муддатда фуқарога қарздорлиги тўланмаганидан сўнг МИБ туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорга тегишли бўлган бошланғич баҳоси 41 млн. 688 минг сўмлик “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси 15.07.2020 йил куни хатланиб, шу куни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Савдо натижаларига кўра, жорий йилнинг 4 август куни автотранспорт воситаси 58 млн. 363 минг сўмга сотилди ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари фуқаро З.Хушматовнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ган. Ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг Lacetti автомашинаси 5 200 АҚШ долларлик қарзини қоплаш учун сотилди