19:53 / 08.08.2020
9 343

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади
Иккинчи мутахассислик учун қабул квоталари белгиланмайди. Олий таълим муассасалари абитуриентлар сонига қараб суҳбат асосида имтиҳон ўтказади.
2020-2021-ўқув йили учун иккинчи мутахассисликка ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 августидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

Давлат комиссиясига иккинчи мутахассислик учун ҳужжат қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 10-31 август кунлари ўтказилиши бўйича таклиф киритдик. Таклифимиз қаноатлантирилди. Ҳужжатлар қабул қилиниши кўрсатилган муддатларда онлайн тарзда амалга оширилади. Иккинчи мутахассислик учун қабул квоталари белгиланмайди. Олий таълим муассасалари абитуриентлар сонига қараб суҳбат асосида имтиҳон ўтказади. Абитуриентлар сони камроқ бўлса, имтиҳонларсиз, тўғридан-тўғри қабул амалга оширилади”, - деди Холиқов.

Вазир Иномжон Мажидовнинг қўшимча қилишича, иккинчи мутахассисликка қабул қилиш жараёни мураккаб бўлмайди. Ҳар бир олий таълим муассасаси абитуриентнинг салоҳиятини ўз мезонлари асосида баҳолайди, қанча талаба қабул қилишни ҳам ўзи ҳал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади