07:30 / 09.08.2020
2 057

Даволаниш пайтида кўп фейк хабарларни аниқладим - коронавирусга чалиниб тузалган блогерлар

Даволаниш пайтида кўп фейк хабарларни аниқладим - коронавирусга чалиниб тузалган блогерлар
Фото: Uzreport TV
Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусни бошидан ўтказган блогерлар касаллик даврида ахоботни қандай саралаш кераклиги ҳақида ўз тажрибалари мисолида сўз юритди.

Блогер Шаҳноза Соатованинг айтишича, вирус юқтирган инсон маълум вақтга келганда депрессияга тушиб қолиши мумкин.
«Бундай депрессия фақат менда кузатилди, деб ўйлагандим. Лекин касалликка чалинган бошқалар билан суҳбатлашганимда улар ҳам асабий, жиғибийрон бўлиб қолганини айтишди. Бу касалликнинг таъсирида ёки инсон узоқ вақт ўзини бетоб ҳис қилгани туфайли кузатиладиган ҳолат эканлигини ҳали мутахассислар ўрганиб кўришса керак.

Мен бу ҳолатни бошимдан ўтказаётган пайтда алоҳида изоляторга жойлаштирилган ҳолда даволанаётган эдим. Лекин қўлимда телефоним бор эди. Турли ваҳимали ахборотларни қабул қилганим ҳам жисмоний ҳолатимга таъсир қилганини сездим. Шундан сўнг бир неча кун интернет тармоғидан фойдаланмадим
», - деди Шаҳноза Соатова.

Блогернинг қайд этишича, коронавирусдан даволанаётган пайтда интернет тармоғидан асосан яхши фильмлар кўриш ва керакли маълумотларни мақсадли излаш учун фойдаланиш лозим.

Блогер Азиза Қурбонова эса касаллик пайтида оилавий даволанганини маълум қилди.
«Турли хабарлар оқими менга ҳам ёмон таъсир қилди. Ахборот оқими натижасида маълум вақт кайфиятим бўлмади. Лекин даволаниш даврида кўп фейк хабарларни аниқладим. Кимдир тиббий ниқобга спиртли мато қўйилса, яхши таъсир қилиши ҳақида, бошқа биров эса узоқ муддат тиббий ниқоб тақиб юриш пневмонияга сабаб бўлиши ҳақида фейк хабарлар тарқатди.

Бу каби хабарларга ишониб, таъсирига тушиб қолмаслик учун хабарларнинг тўғри-нотўғри эканини текширишни ўрганиш лозим
», - деди Азиза Қурбонова.

Пресс клубнинг ушбу сессиясида фейк ахборотларни қандай саралаш кераклиги ва даволашга оид маълумотларда аниқлик бўлиши лозимлиги ҳақида ҳам сўз юритилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Даволаниш пайтида кўп фейк хабарларни аниқладим - коронавирусга чалиниб тузалган блогерлар