16:39 / 09.08.2020
4 313

Учқудуқда 3 тонна «олтин тош» ортилган 2 та машина тўхтатилди

Учқудуқда 3 тонна «олтин тош» ортилган 2 та машина тўхтатилди
Фото: ИИВ
Навоий вилоятида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хатирчи туманида яшовчи Т.Ж. ва Ш.М. исмли фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар берилган.

Улар Учқудуқ тумани «Алтинтоу» маҳалласида жойлашган «Айгул-партия» деб номланган эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётгани маълум қилинди.

Т.Ж. ўзининг «Форд» автомашинасида 17 қопга жойланган 1.264 кг, Ш.М. эса ўзига тегишли «Форд» автомашинасида 33 қопга жойланган 1.654 кг таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинди ва холислар иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Таркибида олтин зарралари бўлган ушбу тошлар мутахассислар томонидан текшириб кўрилди (1 г — 604.863,5 сўм белгиланган нархда). Фуқаро Т.Ж. томонидан ўзлаштирилган 1.264 кг тошда 148 г (89.000.000 сўм), фуқаро Ш.М.дан олинган 1.654 кг тошда эса 234 г (141.000.000) олтин моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Навоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учқудуқда 3 тонна «олтин тош» ортилган 2 та машина тўхтатилди