08:23 / 13.08.2020
2 245

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ саҳифалари администраторлари даромад солиғи тўлайдими?

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ саҳифалари администраторлари даромад солиғи тўлайдими?
Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига реклама жойлаш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар 2020 йилнинг биринчи ярмида олган даромадларидан солиқ тўлаши лозимлигини эслатиб ўтди.

«Ижтимоий тармоқларда реклама қилиш фаолияти (Giveaway) билан шуғулланувчи жисмоний шахслар олган даромадларидан 12 фоиз миқдоридаги ставкада даромад солиғи тўлашлари лозим (2020 йил 1 июлига қадар олган даромадлари бўйича).

Бу ҳақда доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш лозим
», — дейилади қўмита хабарида.

Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 8 июндаги қарорига асосан, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилган эди. Рўйхатга АКТ соҳасида хизмат кўрсатиш — «Ижтимоий тармоқлардаги фаолият» (ижтимоий тармоқларда хизматларни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори) тури ҳам қўшилган.

Шунга кўра, Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жами даромадлари таркибига киритилмаслиги учун даромад солиғидан озод қилинади.

«Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ижтимоий тармоқлардаги фаолият, яъни ижтимоий тармоқларда хизматларни илгари суриш ва реклама қилиш ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори ўзини ўзи банд этган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Бунда меҳнат стажига эга бўлиш учун 2020 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш лозим бўлади
», — дея аниқлик киритилган Давлат солиқ қўмитаси хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ саҳифалари администраторлари даромад солиғи тўлайдими?