17:09 / 13.08.2020
2 221

Масъулиятни англаган ота 91 млн. сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Масъулиятни англаган ота 91 млн. сўм алиментни олдиндан тўлаб берди
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 808-сонли қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.

Мазкур Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасини Бюронинг Тупроққала туман бўлими мисолида кўришимиз мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 17.02.2015 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Д.Машариповдан ундирувчи М.Абдуллаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг 1/4 қисми миқдорида вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, қолаверса, тарғибот ишлари натижасида томонлар келишиб, фарзанди вояга етгунига қадар 91.245.600 сўм алимент пуллари ундирувчи фойдасига нақд кўринишда ундириб берилган.

Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масъулиятни англаган ота 91 млн. сўм алиментни олдиндан тўлаб берди