
Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлиги лавозимларидан истеъфога чиққани хабари берилганди.
Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилишича, қўшма йиғилишда триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши Котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раҳбарлигига эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Умаров Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясини ўтган йили ноябридан, триатлон федерацияси эса 2019 йил март ойидан бери бошқариб келаётган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар