
Фото:«Kruz.uz»
Жорий йил 1 сентябридан бошлаб фарзандли бўлган ота-оналар учун яна бир қулайлик яратилди. Унга кўра, бир қатор ҳужжат ишларини ФҲДЁда бир вақтнинг ўзида битириб олиш мумкин.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра энди:
- шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;
- ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;
- поликлиникага ҳисобга қўйиш;
- бир марталик «суюнчи» пулини олиш;
- яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
- болани давлат боғчасига навбатга қўйишни ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга ошириш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар