13:10 / 18.08.2020
2 969

Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйишни бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйишни бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Фото: «Дарё»
Депутатлар автотранспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига қўймаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Депутат Расул Кушербаев бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилган.

Ҳужжат лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги (ёки ДЙҲХХ ходими ҳужжатни талаб қилган вақтида ёнида бўлмаганлиги) учун транспорт воситасини жарима майдонида мажбурий ушлаб туриш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

- "Яқинда «Менинг фикрим» веб-порталида автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклиф 10 мингдан зиёд овоз олган эди.

Ушбу таклиф низомга мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан уни амалга ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўрганишлар давомида хорижий давлатлар, хусусан, Германия, Англия, Россия, Беларусь, АҚШнинг бир қатор штатларида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарималар белгиланиши, бироқ транспорт воситасини ушлаб туриш амалиёти йўқлигини кўрсатган.

Қонун лойиҳаси тез орада Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилади
", - дейди Расул Кушербаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйишни бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди