16:25 / 18.08.2020
2 686

Коронавирус инфекциясининг илк аломатлари пайдо бўлиши кетма-кетлиги маълум қилинди

Коронавирус инфекциясининг илк аломатлари пайдо бўлиши кетма-кетлиги маълум қилинди
Фото: TASS/EPA[sup][/sup]
Америкалик олимлар коронавирус инфекциясининг биринчи аломатлари пайдо бўлиши кетма-кетлигини аниқлашди. Улар ўтказган тадқиқот Frontiers in Public Health нашрида чоп этилган.

Мутахассислар коронавирусга чалинган 55 мингдан кўпроқ беморнинг касаллик тарихини ўрганиб чиқишган. Аниқланишича, коронавирусга чалинганларда дастлаб тана ҳарорати кўтарилиши, сўнгра йўтал пайдо бўлади. Шундан кейин беморларда мушакларда оғриқ, кўнгил айниш ва ичбуруғ кузатилади.

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу янгилик шифокорларга коронавирусни ўз вақтида аниқлаш ва даволашда ёрдам беради.
Аввалроқ россиялик фельдшер Анна Дмитриева ўзининг беморлар билан ишлаш тажрибасига таяниб, ҳид сезиш қобилияти йўқолганларда деярли 100 фоиз ҳолатда коронавирус аниқланганини маълум қилган.

Бундан ташқари, америкалик олимлар коронавируснинг яна бир ноодатий аломатини аниқлашганди. Уларнинг таъкидлашича, узоқ давом этувчи ҳиқичоқ тутиши коронавирус инфекциясидан дарак бериши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)