
Фото: «Idominicana.com»
Жамоавий иммунитет COVID-19ни енгишга ёрдам бермайди. Вирус тарқалишини чекловчи чораларни кўриш керак, деди брифингда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан.
«Айни вақтда биз — дунё аҳолиси мазкур касалликни тўхтатишга имкон берадиган иммунитет даражасига ҳали етиша олмадик. Шундай экан, вирус тарқалишини чеклаш учун зарур чораларни кўришимиз зарур. Жамоавий иммунитет нажоткоримиз бўлади деган умидда яшамаслигимиз керак. Ҳозир бу ечим эмас», — деди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича 21,7 миллион кишида касаллик аниқланган бўлиб, улардан 770 минг нафари ҳаётдан кўз юмган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар