Фото: «Kitairu.net»
Тадқиқотчилар бир марталик ниқобнинг хавфи тўғрисида маълумот беришди. Олимларнинг сўзларига кўра, бундай ҳимоя воситалари атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин. Портсмут университети ходимлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда «The Conversation» нашри хабар берган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бир марталик тиббий ниқобдан воз кечиш керак. Гап шундаки, COVID-19 пандемияси даврида бундай буюмларга талаб кескин ошди. Чекловлар секин-аста бекор қилиниб, одамлар кўчага кўпроқ чиқа бошлагач, бу хавф-хатар яна-да кўпаяди: мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, кунига миллиардлаб ниқобларга эҳтиёж пайдо бўлади.
Ниқобларнинг кўпчилиги нотўғри утилизация қилинади ва атроф-муҳитга тарқалади. Кўпгина ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган пластик материалнинг парчаланиши учун ўнлаб йиллар керак бўлади. Шунингдек, ташлаб юборилган материални жониворлар озуқа деб ўйлаб еб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.
Бундан ташқари, Буюк Британия олимлари утилизация қилинган ниқоблар ахлат ташувчилар учун хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда: ушбу касб эгалари орасида COVID-19 тарқала бошлаши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган омилларни ҳисобга олиб, тадқиқотчилар бир марталик ниқобни тақмасдан, кўп марталик ниқобдан фойдаланишни тавсия этишади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?