00:30 / 20.08.2020
2 462

Тахмин оқланмади: коронавируснинг ҳомиладорлар учун хавфи юқори

Тахмин оқланмади: коронавируснинг ҳомиладорлар учун хавфи юқори
Фото: «Corona-virus.net.ru»
«Kp.ru» ёзишича, коронавируснинг ҳомиладорлар организмига салбий таъсири илгари тахмин қилинганидан-да кучли бўлиб чиқди.
Тадқиқотларга кўра, ҳомиладорлик аёл организмини заифлаштириб қўяди, коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар бошқа аёлларга нисбатан интенсив терапия бўлимларига 50 фоиз кўп тушишмоқда.

Ушбу статистика АҚШдаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (CDC) томонидан эълон қилинди.
+Қолаверса, коронавирусга чалинган ҳомиладорлар ўпкасини сунъий вентиляциялашга бошқалардан кўра 70 фоиз кўпроқ эҳтиёж сезишади. Бироқ ҳомиладорлар ўртасида ўлим эҳтимоли пастроқ.

Врачларнинг тушунтиришларича, бола кутаётган организмга икки ҳисса зўриқиш тушади: юрак-қон томир тизими ва нафас олиш органлари юқори интенсивликда ишлайди. Ҳомиланинг охирги муддатларида ўпканинг ҳажми кичраяди, қон ивиши жараёни тезлашади. Бундан ташқари, ковидга қарши қўлланилувчи дорилар она қорнидаги бола саломатлигига салбий таъсирини ўтказмасдан қўймайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тахмин оқланмади: коронавируснинг ҳомиладорлар учун хавфи юқори