08:00 / 20.08.2020
2 846

Куз ва қиш мавсумларида коронавирус оғир кечиши мумкинми?

Куз ва қиш мавсумларида коронавирус оғир кечиши мумкинми?
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева куз ва қиш мавсумларида одам танасида коронавируснинг кечиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди:

— Дунёдаги статистик маълумотларга асосланадиган бўлсак, ҳар йили мавсумий грипп ва юқори нафас йўллари касалликлари ушбу фаслларда кўп учрайди.

Мавсумий грипп — бу одамдан одамга ўтувчи, бутун дунё бўйлаб учрайдиган ўткир вирусли инфекция ҳисобланади. Кўп инсонлар тиббий ёрдамсиз ҳам бу касалликдан тўлиқ соғайиб кетади.

Қиш мавсумида ўткир респиратор касалликлар фонида коронавирус инфекциясининг қўшилиши касалликнинг даражасини, албатта, оширади.

Лекин бизда бугун даволаш мезонлари ишлаб чиқилган ва ишончимиз комил бўлиши керакки, бизнинг фуқароларимиз коронавирусга қарши чораларни сусайтирмасдан бажаришда давом этишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Куз ва қиш мавсумларида коронавирус оғир кечиши мумкинми?