14:05 / 20.08.2020
3 596

Бугунги тарихий қарор нафақат “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига берилган баҳо, балки...

Бугунги тарихий қарор нафақат “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига берилган баҳо, балки...
Бугунги куннинг энг катта янгилиги бўлиб улгурган автомобиль нархлари бўйича жуда ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Барча фуқаролардан (айниқса асоссиз оширилган нархда автомобиль харид қилганлар) йўлланган саволларига аниқ ва тўлиқ жавоб олишлари учун вазиятни кузатиб боришларини сўрайман.

Чунки гарчи Монополия қўмитаси томонидан “UzAutoMotors”га бир ой муддатда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган бўлса-да, компаниянинг комиссия қарори устидан судга шикоят киритиш ҳуқуқи бор.

Умуман олганда, бугунги қарор “UzAutoMotors” АЖ томонидан нархларни оширилиши бўйича март ойида айтган гапларимизнинг тасдиғи десак бўлади. Яъни нархлар манипуляцияси асосан юртдошларимизнинг катта қисми сотиб оладиган, энг талаб юқори бўлган Damas, Gentra, Соbalt каби автомобиль нархларини асоссиз ошириш ҳисобига тўғри келган.

Ўйлайманки, бугунги тарихий қарор нафақат “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига берилган баҳо, балки мамлакатдаги барча табиий ва сунъий монополь корхоналарга нисбатан бўлган огоҳлантириш ҳамдир. Қолаверса, бу қарор ижроси рақобатни ҳимоя қилишга оид давлат сиёсати соҳасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллашувига ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг мавқеси ва институционал салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бугунги илк ғалаба шубҳасиз Монополияга қарши курашиш қўмитасининг журъати, жасорати ва меҳнати ҳисобига эришилди. Қўмита раҳбари Нажмиддинходжа Шариповга, комиссия раиси Бекзод Умматовга ҳамда текширувда қатнашган барча комиссия аъзоларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Мавжуд табиий монополь ва устун мавқега эга корхоналар сони кўплигини ҳисобга олсак, мамлакатда рақобатни таъминлаш ва истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳали бу жамоа олдида қилинадиган кўп катта ишлар турибди. Қўмита олдида турган ушбу вазифаларга эришишда биз депутатлар эса қўмита раҳбарияти билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз.

Дониёр Ғаниев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугунги тарихий қарор нафақат “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига берилган баҳо, балки...