20:14 / 20.08.2020
2 555

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қарори устидан судга шикоят қилмоқчи

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қарори устидан судга шикоят қилмоқчи
Фото: UzAuto Motors
19 август куни Монополияга қарши кураш қўмитасида UzAuto Motors’га нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонуни бузилиши белгиларига нисбатан очилган иш бўйича навбатдаги тинглов ўтказилган эди. Унда қўмитасининг махсус комиссияси томонидан UzAuto Motors АЖга қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. Компаниянинг маълум қилишича, UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилади.

- "Баҳсли масалаларни асослаш учун зарур қўшимча материалларни тайёрлашга муддат қисқа эканлиги туфайли UzAuto Motors АЖ томонидан иш кўриб чиқилиши кейинроққа қолдирилиши (2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли ВМҚга мувофиқ)ни сўраб илтимоснома йўлланганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бир тарафлама кўриб чиқилди, унинг якунида нотўлиқ маълумотларга асосланган қарор қабул қилинди.

Қайд этиш ўринлики, автомобилларни ишлаб чиқариш мураккаб жараён бўлиб, уни ўрганиш етарлича вақт талаб этади. UzAuto Motors фаолиятини янада чуқурроқ ва асослироқ ўрганиш келгуси суд муҳокамалари давомида мумкин бўлади – компания ўзининг ушбу ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирган.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмайди – кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўз навбатида компания автомобиллар нарх асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилади", деб ёзади UzAuto Motors.

Маълумот учун, Расул Кушербаевнинг танқидлари ортидан Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖга нисбатан иш қўзғатган эди. Қўмита компания томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузиш аломатларини аниқлаган. Қўмитанинг 19 август куни ўтказилган йиғилишида махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра автомобиллар нархи 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширилгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қарори устидан судга шикоят қилмоқчи