date
views 7 413

Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди

Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди

Афсонавий Диего Марадона юзини торттириш бўйича пластик жарроҳлик операциясини ўтказди, деб хабар берди PrimiciasYa портали.

54 ёшли аргентиналик футбол афсонаси кўзлари остидаги қопчалардан холи бўлди ҳамда юз терисини лазерли ёшартириш амалиётини ўтказди. Порталнинг таъкидлашича, Марадона ўзининг янги севгилиси, 24 ёшли Росио Оливадан анча катта кўринмаслик учун шундай йўл тутган.

Марадона бундай янги, ёшарган қиёфада илк бор Кубада кўриниш берди. Бу ерда унинг иштирокидаги спорт кўрсатуви тасвирга олинмоқда.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди