18:28 / 25.08.2020
5 564

Олий суд можарога нуқта қўйди: машина орқа ён ойналарига парда ўрнатиш қонунбузарлик эмас!

Олий суд можарога нуқта қўйди: машина орқа ён ойналарига парда ўрнатиш қонунбузарлик эмас!
Анча вақтдан бери давом этиб келаётган можаро - автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда ўрнатиш маъмурий ҳуқуқбузарликми ёки йўқми, деган саволга Олий суд узил-кесил нуқта қўйди: қонунбузарлик эмас!

Олий Масжлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевга кўра, мазкур маълумотни бир нечта манбалар тасдиқлаган.

Маълумки, шу пайтгача машинанинг орқа ён ойналарига парда ўрнатиш Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳиcобланиб, ҳайдовчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жаримага тортилиб келинаётган эди (агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробар миқдорида белгиланган). Суд, чамаси, машина орқа ён ойларига парда ўрнатиш «ҳайдовчининг теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар» тоифасига кирмайди деб топган.

Яқин вақтлар ичида Олий суднинг бу бўйича расмий хабар бериши кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд можарога нуқта қўйди: машина орқа ён ойналарига парда ўрнатиш қонунбузарлик эмас!