18:00 / 26.08.2020
4 328

"Ўқувчилар устида тажриба ўтказиб кўриладими?" Собиқ депутат мактаблар очилишини кескин қоралади

"Ўқувчилар устида тажриба ўтказиб кўриладими?" Собиқ депутат мактаблар очилишини кескин қоралади
Маълумки, 14 сентябрдан мактаблар фаолияти қайта тикланади. Бироқ фарзандларининг мактабга бориб ўқиши ёки онлайн дарсларда иштирок этишини ота-оналарнинг ўзи танлайди. Аммо бу каби қарор барчани ҳам қониқтирмаяпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Абдурашид Абдуқодиров мактабларнинг очилишини нотўғри дея баҳоламоқда.

"Мактабларни очилиши нотўғри.
Ҳозирги кунда, масъулларнинг иродали қарор қабул қила олмаганликлари сабабли, мактабларда ота-оналар ўртасида мактабни очиш керакми ё онлайн таълим давом этсинми деган мазмунда сўровномалар ўтказиш бошланди.
Аслида эса, бу каби сўровномаларга ҳожат йўқ.

Агар соғлик-саломатликдан кўра таълим биринчи ўринда бўлганида, ўқувчилар касал бўлганда ҳам ўқитилар эди. Бироқ, соғлик ҳамма нарсадан устун туради. Шунинг учун, онлайн таълимни давом эттириш шарт. Сўровнома ўтказиш шарт эмас. Барибир, ҳар хил муносабат билдирилади. Германия тажрибаси онлайн таълимни давом эттириш учун етарли бўлмайдими? У ерда икки ҳафтада қирқдан ортиқ мактабларда касаллик аниқланган. Ёки, ўқувчилар устида тажриба ўтказиб кўриладими, мактабларни очиб кўрамиз, ўқувчилар касал бўлишни бошласа, кейин онлайн таълимга қайтамиз деб. Мактабларни фақат, хоҳловчиларга очиш ҳам тўғри эмас. Чунки, уларни хоҳиши ўқувчиларни касаллик юқишидан сақлаб қолмайди.

Умуман айтганда, токи касаллик устидан тўлиқ ғалаба қозонилмагунча, масофавий фаолиятга ўтишнинг заррача имкони бор барча субъектларда масофавий фаолиятга ўтилиши, ижтимоий ҳимоя, ниқоб, дезинфекция тартибларига қатъий амал қилиниши шарт.

Мактаблар очилса, эртами кечми, ўқувчилар орасида касаллик тарқайди. Айниқса қишда. Оқибатда касалхоналарда юклама ортиб кетади. Шунингдек, ўқувчилар орқали ёши катталарга юқиш кўпаяди. Олий таълим бўйича ҳам шу фикрлар.

Бунинг ўрнига, ўқувчиларга ўзини ўзи синаб бориши учун ҳар ойда тест саволлар берилиб, чорак якунида тест орқали онлайн асосда баҳолаб боришни йўлга қўйиш лозим.

Яна бир гап, касаллик кам тарқаяпти деб айтилаётган баъзи вилоятларда касалланганлар сони айтилаётганидан анча кўп. Буни ҳамма билса керак, ҳатто ўша маълумотларни тарқатаётган масъуллар ҳам.

Бундан ташқари, фарзандига касаллик юққан ота-оналарнинг бошидан нималар ўтишини ҳис қилиш унчалик қийин эмас.
Очиғини айтганда, кўпчилик мактаблардаги таълим сифати фарзандларимизнинг саломатлигини гаровга қўйиб таваккал қилишимизга арзимайди хам. (Таълим сифати юқори бўлган саноқли мактаблардан узр).

Олий таълим бўйича ҳам шу фикрдаман
", дейди депутат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Ўқувчилар устида тажриба ўтказиб кўриладими?" Собиқ депутат мактаблар очилишини кескин қоралади