
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 26.02.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан карздор С.Борщдан ундирувчи фукаро Л.Гринко фойдасига 49 млн 298 минг сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро иши Бюронинг Юнусобод туман бўлимига 10.04.2020 йилда келиб тушган бўлиб, ижро иши юритиш қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг мажбурий ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган уй-жойларга тегишли тартибда таъқиқлар қўйилган ва қарздорни Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.
Олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида 26.08.2020 йилда карздордан 49 млн 298 минг сўм моддий зарар пуллари тўлиқ ва нақд ундирилиб, ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар