16:46 / 27.08.2020
2 691

Депога киришнинг «ставкаси» қанча?

Депога киришнинг «ставкаси» қанча?
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбекистон» локомотив депоси навбатчиси Ю.Б. қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, Ю. Б бир фуқарони танишлари орқали депонинг Жиззах филиалига ишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан ушланган. Қандай лавозимга, дерсиз? Оддий ҳайдовчиликка! Ҳайдовчилик «ставка»си шунча бўлса, каттароғи қанча экан, деган хаёлга бордингиз-а?

Қўлга тушмаган ўғри эмас. Шу боис хаёлларни йиғиштириб, хабарнинг давомига ўтамиз.

Айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда Ю.Б. яна 23 нафар фуқарони «Ўзбекистон» локомотив депосининг турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига жами 18400 АҚШ долларини қўлга киритгани, шундан 21 нафар фуқаронинг 13300 АҚШ долларини қайтармасдан келаётганлиги аниқланган.

Айни рақамлар «Ўзбекистон» локомотив депоси лавозимларининг ўзига хос «нархи» борлигини мантиқан тасдиқлайди. Тўғри, Ю. Б. фирибгар эканига шубҳа йўқ, бироқ унинг гапига лаққа ишониб, қўлига пул тутқазган йигирмадан ортиқ фуқарони сидирғасига аҳмоқ деб бўлмайди-да. Демак... демак... ва яна бир марта демак!

Ҳолат бўйича фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Айни жараёнда масалага чуқурроқ кирилиб, «юқори» доираларга ҳам чиқиладими ёки ҳолатнинг ўзи билан чегараланадими - бу энди терговчининг маҳорати тан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Депога киришнинг «ставкаси» қанча?

Жамият янгиликлари