22:42 / 27.08.2020
2 846

Микроб сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган 8 буюм ва уларни зарарсизлантириш усуллари

Микроб сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган 8 буюм ва уларни зарарсизлантириш усуллари
Фото: Getty Images
Телефон, клавиатура, тиш чўткаси ва заргарлик буюмлари ва сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган микроб бўлган бошқа буюмларни қандай зарарлантириш керак? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Сумка
Буюк Британияда ўтказилган аёллар сумкасининг микробилогик текширув натижасига кўра, 90 фоиз сумкаларнинг квадрат сантиметрида, туалет унитази ҳошиясидагидан олти марта кўп бўлган турли-туман бактериялар аниқланган. Шу боис сумка ичини тез-тез тозалаб туриш, кераксиз нарсалар, эски қоғоз ва деталларни ташлаб юбориш керак. Чарм сумкаларни махсус тозалаш воситалари билан тозаланг ва вақти-вақти билан такрорлаб туринг.

Ҳамён
Тан олиш исталмаган, аммо ҳеч ким учун сир бўлмаган факт — аёллар ҳамёни эркакларникидан тартибсизроқ бўлади. Бунга аёл ва қизларнинг ҳар ерга ҳамённи ўзлари билан бирга олиб бориши ва турли жойга қўйиб, кейин бўлса, қайта сумкага солиши сабаб. Чарм ҳамённи ҳам сумка сингари махсус воситада тозаланг, бошқа мато бўлса, ёрлиғида кўрсатилган тозалаш қўлланмасига амал қилинг.

Спорт сумкаси
Сиз гўзал, энергияга тўла, соғлом бўлишингиз, спорт залга боришни канда қилмаслигингиз мумкин, лекин бу сизнинг спорт сумкангизнинг аҳволи ҳам шундай мукаммаллигини билдирмайди. Чунки спорт сумкаси бактерияларнинг кони бўлиши мумкин. Ўтказилган тадқиқотда бундай сумкаларнинг учдан бири касаллик келтириб чиқарадиган ичак таёқчаларининг ташувчиси экани аниқланган. Сумкани тозалашдан аввал унинг ёрлиғини ўқинг ва қандай режимда ювиш кераклигини билиб олинг. Ювинг, қуритинг ва дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантиринг.

Қўл телефони
Кундалик буюмлар орасида энг кир ва микробга тўла бу сиз айрилмайдиган қўл телефони эканидан хабарингиз борми? Телефон юзасидаги бактериялар, унитаз ҳошиясидагидан 160 марта кўплигини-чи? Қўпол қилиб айтганда, телефонингиз, жамоат туалети эшик тутқичи ва унитазидагидан ҳам кирроқ бўлади. Уни тозалаш учун спирт сепилган салфетка билан корпус ва экранни яхшилаб артинг. Камера объективи, ҳошиясини тозалашни ҳам унутманг.

Макияж қилиш учун мўлжалланган чўтка
Чўткага терининг ўлик ҳужайралари, бактерия, косметика қолдиқлари ва чанглар ёпишади. Уларнинг қандай сақланиши ҳам тозалик ҳолатига таъсир кўрсатади. Чўтка ерга тушиб кетса, бир марта қоқиб, жойига қўйиб қўядиган бўлсангиз, билиб қўйганингиз яхши — полга буюм тушганидан 0,75 сония вақт ўтиб, унга бактерия ёпишади. Шу боис чўткаларни мунтазам равишда ювиш, қуритиш ва дезинфекция қилиш керак.

Тиш ювиш чўткаси
Бактериялар намликни яхши кўради, бу дегани тиш ювиш чўткалари ҳам бактерия ва микробларнинг кони бўлиши мумкин. Шу сабаб ушбу воситани ҳар икки ойда алмаштириб туриш, герметик идишда сақлаш тавсия қилинади.

Заргарлик буюмлари
Заргарлик буюмлари, айниқса ҳар куни тақиладиган тақинчоқлар ҳамма нарса шу билан бирга бактериялар билан ҳам контактга киришади. Уларни махсус воситалар билан тозалаб туриш керак. Агар сизнинг соҳангиз тиббиёт ёки озиқ-овқат билан боғлиқ бўлса, иложи борича тақинчоқларни ишга тақманг.

Клавиатура
Клавиатура устида овқатланиш одати сизга бегона бўлгани билан, ундан фойдаланиш давомида нафас оласиз, аксирасиз. Қўлингизда турли микроб бўлиши ва у клавиатурага ўтиши ёки аксинча бўлиши мумкин. Клавиатурани спиртли салфетка ёки юмшоқ матога дезинфекция воситасини сепган ҳолда тозаланг ва микроблардан холи этинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Микроб сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган 8 буюм ва уларни зарарсизлантириш усуллари