17:22 / 29.08.2020
3 131

Карантин қоидаларига беписандлик қилиши оқибатида коронавирусни ўта оғир ўтказган 17 ёшли ўсмир йигит ҳақида

Карантин қоидаларига беписандлик қилиши оқибатида коронавирусни ўта оғир ўтказган 17 ёшли ўсмир йигит ҳақида
Ўсмирлар орасида карантин қоидаларига риоя қилиш жуда суст. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова «Шифобахшуз» Telegram каналига маълум қилди.
Барно Абдусаматованинг айтишича, карантин қоидаларини энг кўп бузаётганлар – ёш ўсмирлар.

«Мени хавотирга соладиган нарса ўсмирлар. Улар орасида карантин қоидаларига риоя қилиш жуда суст – кўчаларда ижтимоий масофани сақламаслик, тиббий ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Кексалар, ўрта ёшдаги инсонлар ва ҳаттоки, ёш болаларда қоидаларга риоя қилишни кўряпман. Негадир, лекин ёш ўсмирлар орасида эътиборсизлик кўп. Бу кузатишларимиз ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб боришимиз кераклигини кўрсатмоқда. Шундай усулларда тушунтириш керакки, улар бу билан ўзларини, балки, оила аъзолари ва бошқа инсонларнинг ҳам саломатлигига хавф солаётганликларини тушуниб етишлари лозим», – деди мутахассис.

Унинг алоҳида таъкидлашича, «Ёшман, кучлиман, менга коронавирус нима», деган фикр билан юрган ўсмир йигит коронавирусни ўта оғир даражада ўтказган.

«Менга ҳеч нарса эмас, мен спорт билан шуғулланаман», деб юрган 17 ёшли ўсмир йигит ҳам коронавирусга чалинган. Касаллик белгилари бўлса-да, шифокорга мурожаат қилмаган. Бемалол кўчага чиққан, бошқалар билан мулоқотда бўлган – аслида бу жиноят. Тартиб бўйича, касал одам ўзини-ўзи яккалаши, била туриб бошқаларга вирусни юқтириши нотўғри иш. Йигит шу даражага етдики, жуда оғир аҳволда стационарга тушди.

Ота-онасининг айтишича, бола айтилган кўрсатмаларга қулоқ солмай, ўзи билганича иш тутган. Касалликни енгишда қийинчиликларга учраганидан кейин, «Илтимос, тузалиб кетишимга ёрдам беринглар», деб қилган ишларимдан ҳозир жуда афсусдалигини айтди. Шифокорларнинг саъй ҳаракатлари билан ўсмир йигит тузалиб кетди, ҳозир аҳволи яхши
», – деди коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Абдусаматова.

Барно Абдусаматованинг қўшимча қилишича, ўсмирларда ўзига ишонч бўлгани яхши. Бу руҳий тушкунликни олдини олади. Шу билан бирга касалликка ҳам масъулият билан қарашни ҳам унутмаслик керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин қоидаларига беписандлик қилиши оқибатида коронавирусни ўта оғир ўтказган 17 ёшли ўсмир йигит ҳақида

Жамият янгиликлари