«Ангор» тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ТЙФУК) хўжалик юритувчи субъектлар билан шартнома асосида хизматларидан фойдаланиб, кўрсатилган хизматлар учун шартномадаги пул маблағларини ўз вақтида тўлаб бермаган.
Хизмат кўрсатувчи корхоналар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг қарздорликни ундириш белгиланди.
Мазкур суднинг қарорига асосан қарздор «Ангор» ТЙФУКдан ундирувчи «Трансйўлқурилиш» ДУК фойдасига жами 267.1 миллион, «Техно стандарт Тест» МЧЖ фойдасига 7,9 миллион сўм қарз ҳамда давлат фойдасига 628 минг сўм давлат божи ундириш тўрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими зиммасига юклатилди.
Бюрониг туман бўлими томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан йиғма ижро иши юритувига бирлаштирилиб ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Ижро харакатлари давомида, қарздорнинг банкдаги хисоб рақамлари хатланиб, инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида, қарздордан хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда давлат фойдасига жами 275.650.000 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан қарздор ташкилотга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Сурхондарё вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади