19:30 / 30.08.2020
1 847

Байрам кунлари Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади

Байрам кунлари Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади
Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 3 кун давомида Тошкент метроси аҳоли учун бепул хизмат қилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин.

Бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда ҳукмрон бўлсин. Ватан истиқлол ва у берган имкониятлар ҳеч ҳам бизни тарк этмасин. Мустақиллик байрами муборак бўлсин
», дейилади вазирлик табригида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 август кунидан ерусти метросининг «Дўстлик-2» - «Қўйлиқ» йўналишида поездлар ҳаракати бошланди. 29 август куни эса Юнусобод йўналишида яна икки бекат - «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари иш бошлаганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади. 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Байрам кунлари Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади