20:10 / 02.09.2020
2 111

Норасида ҳақини бермаган ота озодликдан маҳрум этилди

Норасида ҳақини бермаган ота озодликдан маҳрум этилди
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 21.06.2017 йил кунги суд буйруғига асосан қарздор Х.Эргашевдан ундирувчи М.Эргашева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими томонидан мазкур ижро иши келиб тушган санадаёқ ижро иши юритиш қўзғатилган.

Соҳа ходимлари томонидан алимент тўлаши юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, қарздор Х.Эргашев алимент пулларини ўз вақтида тўламай келади. Натижада, 29.11.2019 йил куни Избоскан туман маъмурий суди томонидан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Қарздор Х.Эргашев маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг ҳам алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келади. 8 ой мобайнида тўланмаган алимент пуллари 10 173 216 сўмни ташкил қилади. Шу сабабли, ўз норасидаси ҳақини бермай юрган ота Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Норасида ҳақини бермаган ота озодликдан маҳрум этилди