15:35 / 03.09.2020
4 592

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг архивдаги суратлари намойиш этилди

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг архивдаги суратлари намойиш этилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Ислом Каримов вафот этган сана — 2 сентябрь ҳар йили Биринчи Президент Хотира куни сифатида ёд этилади. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик айёмининг 29 йиллигига бағишланган нутқида Биринчи Президент бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзуни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлаган.

Сана муносабати билан Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида сақланаётган фото ҳужжатлар тақдим этилди.
Маълумот учун, 1991 йил 31 августида Ислам Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилганди. 1991 йил 29 декабрида ўтказилган умуммиллий сайловда у Ўзбекистон президенти этиб сайланган.

Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш учун 2017 йил 31 августида Оқсаройдаги қароргоҳда унинг биринчи ҳайкали очилган.
2017 йил 2 сентябрида биринчи президент учун ёдгорлик Самарқандда очилган, 2018 йил 30 январида – Қаршида, 2018 йил 18 октябрида Москвада очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропорти, Фарғона санъат саройи ва Асакадаги автомобил заводига, шунингдек, кўплаб кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.
















arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг архивдаги суратлари намойиш этилди