14:49 / 04.09.2020
2 456

Кореяда кўпгина ота-оналар ва ўқитувчилар коронавирусни болалардан юқтиргани аниқланган — Штаб аъзоси

Кореяда кўпгина ота-оналар ва ўқитувчилар коронавирусни болалардан юқтиргани аниқланган — Штаб аъзоси
Коронавирус касаллиги болаларда кўпинча клиник симптомсиз ёки енгил кечар экан. Болалар ўзларини яхши ҳис этсалар, демак, улар атрофдагилар учун ҳам хавфсизми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

"Болаларда коронавирус келтириб чиқарадиган Covid-19 касаллиги кўпчилик ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига юқтириши ва аҳоли ўртасида касалликни кўпайишига олиб келиши мумкин.

Кўпгина давлатлар олимлари изланишлари натижаларига кўра, коронавирус симптомлари бор болалар организмларида вирус 20 кун давомида, симптомсиз кечадиган болаларда эса 14 кун давомида ишлаб чиқариб турилган. Демакки, улар шу кунлар давомида ўзлари билмаган ҳолда атрофдагилар учун хавфли бўлганлар. Ушбу изланишлар натижаларига кўра Корея давлатида кўпгина ота-оналар ва ўқитувчилар касалликни болаларидан юқтирганликлари аниқланган.

Шу сабабли пандемия тарқалишини олдини олиш учун болалар қатнайдиган ўқув муассасаларда тиббий ҳамда санитар эпидемиологик назоратни кучайтиришимиз лозим", деди Абдусаматова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кореяда кўпгина ота-оналар ва ўқитувчилар коронавирусни болалардан юқтиргани аниқланган — Штаб аъзоси