00:41 / 06.09.2020
2 490

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати камайиб бормоқда

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати камайиб бормоқда
Шу йилнинг 5 сентябрь куни мамлакатимизда 295 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган ҳамда Андижон вилоятларида жами 448 нафар бемор соғайди. Шу тариқа бугун юртимизда соғайганлар сони коронавирус қайд этилганлар кўрсаткичидан кўп бўлди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 370 нафар бемордан 40 880 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 147 нафар бемордан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати камайиб бормоқда