11:20 / 08.09.2020
2 196

Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди

Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди
«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қайтарилди. Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

«Давергеодезкадастр қўмитаси узоқ йиллар давомида ушбу вазифани муайян даражада бажариб келди. Лекин, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда манфаатлар тўқнашувини юзага келтираётган эди.

Кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда
», – дейилади хабарда.

2020 йил июнь ойида Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ваколатли ташкилотлар томонидан «Ерелектрон» ААТ орқали ер участкаларини олиш учун хулоса беришда 2,3 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.

17 июль куни «Давергеодезкадастр» тизимидаги 9 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, кейинчалик 24 июлда 15 кун давомида «Давергеодезкадастр» қўмитаси тизимидаги 34 нафар раҳбар ва ходим лавозимидан бўшатилгани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди