11:38 / 12.09.2020
1 776

Алламжонов: «Соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди»

Алламжонов: «Соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди»
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида журналист ва блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фонд Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов хабар берди.

Учрашувда туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид президент қарорларида белгиланган масалалар муҳокама қилинди.

«Ҳамкасбларимиз бир овоздан ушбу масалаларни қўллаб-қувватладилар ва фикр-таклифларини бердилар», - деб ёзади К. Алламжонов.
Унинг таъкидлашича, барча таклифлар умумлаштирилиб, Фонд номидан тез кунда АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этилади.

«Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз», - дейди фонд Васийлик кенгаши раиси.

Бундан олдин, Комил Алламжонов Ўзбекистонда журналистика бўйича иккита муҳим ҳужжат имзоланиш арафасида экани ҳақида хабар берганди.

Биринчиси – Президентнинг ПҚ-4551 сонли қарори ижроси бўйича АОКА ва Адлия вазирлиги туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, киритиши лозим.

Иккинчиси, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алламжонов: «Соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди»