19:44 / 12.09.2020
2 158

Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув 4 кунга ўчади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув 4 кунга ўчади
Тошкентнинг айрим ҳудудлари 14—18 сентябрь кунлари иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу 2020/2021 йилги куз—қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтдаги Иссиқлик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Хусусан, 14—18 сентябрь кунлари 7 ва 8-Иссиқлик марказларининг қуйидаги таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди:

7-Иссиқлик марказининг таъминот ҳудудидаги:
Қорасув кўчасида;
Бешариқ кўчасида;
Бирлашган кўчасида;
Бирлашган 2-тор кўчасида;
Элбек кўчасида;
Асалобод кўчасида;
Қурувчилар кўчасида;
Уйсозлар кўчасида;
Паркент кўчасида;
Чўлпон кўчасида;
Алимкент кўчасида;
Оҳангарон шоссеси
Тузел-1, 2, 3, 4 даҳаларида;
Уйсозлар-1 даҳасида
Асалобод-1, 2 даҳасида;
Авиасозлар -1, 1а, 2, 3, 4 даҳаларида.

8-Иссиқлик марказининг таъминот ҳудудидаги:
Янги Сергели йўли кўчасида;
Меҳригиё кўчасида;
Сўғдиёна кўчасида;
Қипчоқ кўчасида;
Чинор кўчасида;
Давлатобод кўчасида;
Дўстлик кўчасида;
Мирзо Турсунзода кўчасида;
Жаҳонаро кўчасида;
Қўрғонтепа кўчасида;
Сергели 1-8А даҳаларида;
Йўлдош-1-18 даҳаларида;
М-1, 2, 3 даҳаларида;
Дўстлик-1, 2 даҳаларида.
Шунингдек, Тошкентда 2020/2021 йилги куз—қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳам сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь соат 13:00 гача Миробод туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:
«Мовароуннаҳр» маҳалласида;
«Минг ўрик» маҳалласида;
«Салар» маҳалласида
Шимолий вокзал ҳудудида;
Темир йўл прокуратураси биносида;
Ломоносов номидаги Москва давлат университетида;
Амир Темур кўчасидаги 29, 30, 43-сонли кўп қаватли уйларда;
Туркистон кўчасидаги 8, 10, 33, 35, 64-сонли кўп қаватли уйларда;
Саид Барака кўчасидаги 1, 18-сонли кўп қавтли уйларда;
Содиқ Азимов кўчасидаги 5, 89, 89/1-сонли уйларда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув 4 кунга ўчади