
Қайд этилишича, ўқувчиларнинг мактабларга қайтиши ва грипп мавсуми сабабли коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) октябрь ва ноябрь ойларида Европада коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони кўпайишини кутмоқда, деди ташкилотнинг Европадаги минтақавий бюроси директори Ханс Клюге. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
«Вазият мураккаблашмоқда. Октябрь, ноябрда юқори даражадаги ўлим ҳолатларини кўрамиз», — деди Клюге.
Унинг қайд этишича, ўқувчиларнинг мактабларга қайтиши ва грипп мавсуми сабабли коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин.
Клюгенинг сўзларига кўра, ҳозирда Европада касалланиш ҳолатлари авж олиши кузатилмоқда.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони қарийб 29 млн кишига етди, уларнинг 922 мингдан ортиғи вафот этди.
Аввалроқ ЖССТ дунёда бир суткада коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар рекорд даражада қайд этилганини маълум қилганди — 307,9 минг киши. Ундан аввалги максимум 6 сентябрда кузатилган: ўша куни бир суткада 304,6 минг кишида коронавирус аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар