Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигини ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 112-моддасида меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилганлик ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказганлик учун ходим ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.
Худди шу мазмундаги учта ижро ҳужжатлари- фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 10.07.2020 йилдаги Ю.Шариповани Когон тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси ва 21.08.2020 йилдаги Л.Панова Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач кожвеневролог, И.Абзалова Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси лавозимига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ниҳоят, адолат тантана қилиб, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг ҳал қилув қарори асосида иш берувчиларнинг тегишли буйруқлари бекор қилиниб, ходимлар ишга тикланиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди