17:30 / 15.09.2020
1 352

Сайтимизда юз берган техник хатолик бўйича расмий баёнот

Сайтимизда юз берган техник хатолик бўйича расмий баёнот
Бугун сайтимиз орқали Олий суд Матбуот хизматининг телеграмдаги канали орқали маълум қилинган Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмоновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарни чоп этишда техник хатолик сабабли Тошкент молия институтининг ректори Меҳмонов Султонали Умаралиевичнинг расми қўйилиб кетган. Мазкур хатолик зудлик билан бартараф қилинганини маълум қиламиз.

Таҳририятимиз Меҳмонов Султонали Умаралиевичга узоқ умр, фаолиятларида улкан зафарлар тилайди ҳамда рўй берган техник хатолик учун узр сўрайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)