16:00 / 19.09.2020
2 981

Гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳимоялайдими?

Гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳимоялайдими?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бош мутахассиси Дилором Турсунова билан суҳбат қилди.

— Айтишларича, гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳам ҳимоя қиларкан...
— Грипп ўз вақтида самарали даволанмаса, организмда асоратлар қолдириши мумкин. Пневмония — гриппнинг энг кучли салбий таъсирларидан бири ҳисобланади. Гриппга қарши эмланганлар бевосита пневмониядан ҳам ҳимояланган бўлади.

Вакцина олганлар гриппга 100 фоиз чалинмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Аммо гриппга қарши вакцина йўриқномасида 98 фоиз ҳимоя қилиши кўрсатилган.

— Гриппга қарши вакцинани қаердан олиш мумкин ва қаерда ишлаб чиқарилган вакциналарни танлаган маъқул?
— Аҳолимиз юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Негаки, четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади. Махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолатда эмланиш мумкин.

Юртимизга турли давлатларда ишлаб чиқилган вакциналар олиб келинади. Самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар Нидерландия, Германия, Хитой, Ҳиндистон, Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқарилади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.

— Вакцинадан кейин қанча вақтда организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлади?
— Ҳамма вакциналар каби мавсумий гриппга қарши вакцина ҳам организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинасия қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳимоялайдими?