23:43 / 21.09.2020
2 539

Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди

Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди
Фото: «Роспотребнадзор»
Ўзбекистон Россиядаги «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 касаллигига қарши вакцинани рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг қўшма синовларини ўтказишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» томонидан маълум қилинди.

«Роспотребнадзор» томонидан хабар берилишича, мазкур ташкилот вакиллари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан коронавирус тарқалишига қарши кураш, шу жумладан, COVID-19 профилактикаси учун вакцинани ишлаб чиқиш масалалари бўйича видеоконференция ўтказган.

«Томонлар Россия ва Ўзбекистондаги мавжуд эпидемик вазият, ўрнатилган чекловларни бекор қилиш шартлари, шунингдек, ‘Роспотребнадзор’нинг ‘Вектор’ вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган Россиянинг ‘ЭпиВакКорона’ вакцинасини синовдан ўтказиш жараёнини муҳокама қилди. Хусусан, Ўзбекистон томони вакцина рўйхатдан ўтказилгандан сўнг уни ишлатиш бўйича қўшма тадқиқотларда иштирок этиш истагини билдирди», — дейилади «Роспотребнадзор» хабарида.

Аввалроқ Хитойнинг Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical компанияси Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган ва «Sputnik V» деб ном олган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

Шунингдек, COVID-19’га қарши иккинчи вакцина — «Вектор» ҳам тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Россиянинг «Вектор» давлат илмий маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларида иштирок этган кўнгиллиларда иккиламчи таъсирлар аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди