12:40 / 22.09.2020
2 433

Ўзбекистонда ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан қандай шартнома имзолайди?

Ўзбекистонда ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан қандай шартнома имзолайди?
Яқин кунларда пахта терими мавсуми бошланади. Мана шу даврида ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабат қандай бўлади, теримчилар иш ҳақини кимдан ва қай тарзда олади каби саволлар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова жавоб берди.

Пахта даврида ёлланма теримчилар билан пахта тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжаликлари ўртасида фуқаролик ҳуқуқий шаҳртнома ёки меҳнат шартномаси тузилади. Пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларида доимий ишлаб келаётган ишчилар билан ҳам қўшимча меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқий шартнома имзоланган кундан эътиборан кучга киради ва пахта терими мавсумида амал қилади.

Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ёки муайян муддатга тузилиши мумкин. Теримчи фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномани исталган вақтда ўз ихтиёрига кўра бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат кодексидаги умумий асосларга асосан амалга оширилади. Фуқаролик ҳуқуқий шартнома ёки меҳнат шартномаси икки нусхада тузилади, бири теримчида бўлса, иккинчиси фермер хўжалиги кластерида сақланади.

Теримчилар пахта теримига ўз хоҳишига кўра жалб қилиниши керак. Бунда пахтага жалб қилинаётган фуқароларига пахтага чиқиш бўйича барча меҳнат шароитлари, яъни пахта пули, ётоқ жойи, иш ҳақининг берилиш тартиби ва бошқалар таништирилиши керак. Ишсиз фуқаролардан ташқари бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар ҳам ишдан бўш вақтларида, яъни шанба ва якшанба кунлари қўшимча даромад топиш мақсадида фақатгина ўз хоҳишларига кўра пахта теримида иштирок этишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан қандай шартнома имзолайди?