18:43 / 23.09.2020
2 012

Карантин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас

Карантин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас
Коронавирус касаллигини кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида етти мингга яқин қўшимча ўринлар тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова «Шифобахшуз» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Карантин чораларини юмшатилишининг сабаби, айни вақтга келиб соғлиқни сақлаш тизими касалликка кураши курашга тайёр бўлди. Агар касаллик ортиб кетса ҳам, бунга тизимни кучи етади. Қўшимча 6700 та шифо ўринлари тайёрлаб, моддий техника билан жиҳозланган. Уч мингга яқин малакали шифокорлар қўшимча куч сифатида тайёргарликдан ўтказилди», – деди мутахассис.

Абдусаматова хонимнинг қўшимча қилишича, карантин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас