20:00 / 24.09.2020
2 147

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига қарши Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро П.Э. 2 дона оқ рангли қоғозга ўралган, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини “шартли харидор”га ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан сўнг, фуқаро П.Э.нинг ўзи ҳам шахсий кўрикдан ўтказилди ва унинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида 1 дона оқ рангли қоғозга ўралган, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Қ.Қ. шартли харидорга 1 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинди.

Тадбир натижасида умумий оғирлиги 3,79 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди